Ватанга муҳаббат ўз юртинг бўйлаб саёҳатдан бошланади
Орол денгизи ва Устюрт бўйлаб саёҳат қилган киши бир умр ҳаёлидан чиқмас таассуротлар билан қайтади. Сизлар билан шундай ажойиб саёҳатларимни баҳам кўришни истадим.
Кўпчилик Орол денгизи қуриб йўқ бўлиб кетган деб ўйлашади. Буюк ва беғубор денгиз ҳамон тирик ва у ўз гўзаллигини йўқотмаган.
Маҳобатли ва савлатли Устюрт чинклари (тик жарликлари). Бу манзилларга ташриф буюрган киши худди инсоният тарихида илк бор қадам ташлагандек ҳис қилади ўзини.
Кимсасиз ўлка. Денгиз узра бепоён кенгликларда фақат чўл бургутлари парвоз қилади.
Устюрт чинклари бўйлаб кўплаб шундай кўчманчилар қабрини кўриш мумкин.
Табиат яратган ҳайкал Мисрдаги Катта Сфинксни эслатади.
Каклик. Денгиз билан сирдош фақат битта ўзи қолгандек.
Аттанг, денгиз ҳали тўла бўлганида эди, мана бу пляжлар одамлар билан гавжум бўлармиди.
Денгизда сузиш мумкин, лекин сувда қалқиб юрасан. Бошингни ботириш, юзингга сув теккизиш тавсия қилинмайди.